Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Организмни спиртли ичимликлардан тез ва осон тозалаш усули топилди

Организмни спиртли ичимликлардан тез ва осон тозалаш усули топилди

Канадалик олимлар организмни спиртли ичимликлардан тозалашнинг оддий ва тезкор усулини ишлаб чиқди. Тадқиқот “Scientific Reports” журналида маълум қилинди.

Манбага кўра, бу жараён қимматбаҳо ускуналарни талаб қилмайди. 

Канадада жойлашган Торонто университети соғлиқни сақлаш тармоғи тадқиқотчилари организмни спиртли ичимликлардан тозалаш учун ўпкадан фойдаланишни таклиф қилди.

Олимлар гипервентиля – чуқур ва тез нафас олиш билан алкоголнинг жигар орқали уч баравар тезроқ чиқариб ташланишини аниқлади. Бу жараёнда танадан спирт чиқарилиши даражаси ҳам кўрсатилди.

Ушбу усул илгари шифокорларга маълум бўлган, аммо чекланган даражада қўлланилган. Чунки инсон мажбуран кучли нафас олганда кўп миқдорда карбонат ангидрид йўқолади. Бу эса бош айланиш, ҳушидан кетиш каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Таъкидланишича, барча алкоголь ичимликлар таркибидаги этанол маълум вақтдан сўнг заҳар вазифасини ўтай бошлайди ва қон айланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. 

Киритилди: 19:00 29.11.2020. Ўқилди: 6145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!