Венгрия бош вазири бу ҳақда Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
"Бизни “қайноқ куз” кутмоқда. Европа тез суръатларда уруш томон ҳаракатланмоқда. Бир неча ҳафта олдин Копенгагенда Брюсселнинг ҳарбий режаси тақдим этилди. Унга кўра, Европа тўлайди, украиналиклар жанг қилади, Россия эса ҳолдан тояди", — деб ёзди Виктор Орбан.
Европа Иттифоқи етакчиларининг Копенгагенда бўлиб ўтган саммитида асосий мавзу ЕИни Россия томонидан юзага келаётган хавфлардан ҳимоя қилиш бўлганди. Ушбу саммитда, шунингдек, Европани ҳимоя қилиш учун “дронлар девори” яратиш ва ҳаво маконини биргаликда кузатиш тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинганди.