Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Тадқиқот натижаларига кўра, шакар кокаинга нисбатан 8 баравар кўпроқ қарамликни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, одамлар тушуниб-тушунмай аста-секин ўзларини ҳалок қилмоқда. Ушбу хавфли қарамликдан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз.

Кўплаб мутахассисларнинг таъкидлашича, ширинлик ва хамирли таомларга қарамлик овқатланишнинг ҳиссий эмас, балки биологик бузилиши ҳисобига юзага келади. Афсуски, печеньелар, кекслар, газланган салқин ичимликлар, соуслар (масалан, кетчуп) кўплаб одамларнинг одатий овқатланиш тарзига аллақачон кириб бўлган ва айнан улар юқори хавф даражасини келтириб чиқаради. Гарвард университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда сутли коктейл нафақат қондаги қанд ва инсулин миқдорини кескин ошириб, қандга бўлган иштиёқни келтириб чиқариши, балки миядаги ўзгаришларни ҳам қўзғатиши мумкинлиги аниқланди: шакар организмдаги қарамликни чақирувчи марказларни «уйғотади».

Мавзуга доирОзмоқчи бўлганлар учун 5 мазали нонушта

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Шакарга бўлган қарамликдан халос бўлиш ва соғлиққа зарар етказадиган углеводларни зарарсизлантириш режасига қатъий амал қилган ҳолда бундан халос бўлиш мумкин. Танани тозалаш ва қайта тиклаш учун ушбу қоидаларга атиги 10 кун давомида амал қилиш кифоя!

Мавзуга доир: Ширинлик, сут ва дерматологлар тийилишни тавсия қиладиган бошқа маҳсулотлар

Ширинликлардан қатъиян воз кечинг

Афсуски, ҳақиқий физиологик қарамликни енгишнинг тўлиқ рад этишдан бошқа усули йўқ. Ширинликлардан қатъийлик билан воз кечинг: шакарнинг барча турлари, хамир маҳсулотлари ва барча сунъий ширинлик берувчи компонентлардан (улар қарамликни кучайтириб, метаболизмни секинлаштиради, бу эса организмда ёғ тўпланишига олиб келади). 10 кун давомида таркибида трансёғлар ва глутамат натрий бўлган ҳар қандай қайта ишланган таом истеъмол қилишдан сақланинг.

Мавзуга доир: «Нимадир егим келяпти». Ширинлик ўрнини босувчи фойдали егуликлар

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Калорияга бой ичимлик ичманг

Шакарнинг суюқ шакли шакар ёки ун таркибида бўлган углеводга қараганда анча зарарли. Шакарли ичимликлар углеводни жигарингизга тўғридан-тўғри ташийди. Натижада тўқлик ҳисси пайдо бўлмайди, шунинг учун кун давомида кўпроқ овқатланасиз, янада кўпроқ шакар ва углеводларни истеъмол қилиш хоҳиши кучаяди.

Газланган ичимлик, ширин чой ёки қаҳва каби таркибида шакар бўлган барча шарбатлар (мева ва сабзавотлардан ташқари) ва энергетик  ичимликлар калориянинг энг катта манбаси ҳисобланади.

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Ярим литрлик газланган ичимлик таркибида 15 чой қошиқ шакар борлигини унутманг. Бир кунда битта газли ичимлик ёш боланинг семириш хавфини 60 фоизга, аёлларда эса II тоифа диабетга чалиниш хавфини 80 фоизга оширади.

Мавзуга доир: Мия фаолиятини яхшилайдиган 7 ичимлик

Рационингизга протеинга бой маҳсулотлар қўшинг

Айниқса, нонушта пайтида оқсилга бой таом истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Бу қондаги шакар ва инсулин миқдорини мувозанатда ушлаб туради, шунингдек, шакарга бўлган хоҳишни камайтиради. Кўпроқ ёнғоқ, писта, тухум, балиқдан фойдаланинг. Бундан ташқари, табиий йўл билан озиқлантирилган, антибиотик ва гормонларсиз боқилган ҳайвон ёки юқори сифатли парранда гўштини рационга киритинг.

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Мавзуга доир: Минимал калория – максимал фойда: нега кешю ёнғоқлари рационга киритилиши керак?

Фойдали углеводли маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилинг

Кўкатлар, карам (гулкарам, брокколи ва бошқалар), дуккалилар, пиёз, помидор, укроп, бақлажон, бодринг, сабзи, булғор қалампири каби таркибида крахмал бўлмаган сабзавотларни кўпроқ тановул қилинг. Фақат картошка, батат (ширин картошка), қовоқ ва лавлагини менюдан чиқариб туриш лозим.

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Мавзуга доир: Нўхат шўрва, карам дўлма, омлет ва Пекин карамидан тайёрланадиган бошқа мазали таомлар рецепти

Ёғ ёрдамида шакар билан курашиш

Ортиқча вазн тўпланишининг сабаби аслида ёғ эмас, балки шакардир. Ёғ тўқималар озиқланишида ва қондаги шакар миқдорини мувозанатлашда ёрдам беради. Таркибида зайтун, кокос, авокадо ва омега-3 ёғлари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига эътибор қаратинг.

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Мавзуга доир: Кучли иммунитет гарови — Б5 витаминига бой бўлган 5 маҳсулот

Яллиғланиш жараёнини тўхтатинг

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яллиғланиш қондаги шакар миқдори мувозанатининг бузилишига, II турдаги диабет келтириб чиқаришга сабабчи бўлади. Ўн кун давомида энг кенг тарқалган глютен ва сут маҳсулотларидан сақланинг. Бу осон бўлмайди, лекин уларсиз икки-уч кундан кейин қувват ошганини ҳис қиласиз, оғирликдан халос бўласиз ва кўплаб симптомлар йўқолганини яққол сезасиз.

Мавзуга доир: Стресс туфайли ширинликка мойиллик кузатилса: Унинг ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинадиган 3 егулик

Тиниқиб ухланг

Тиниқиб ухламаслик ҳам шакар ва углеводларга бўлган қарамликни келтириб чиқаради, чунки у иштаҳага жавобгар гормонларга таъсир қилади. Инсон яхши ухламаса, етарли қувватга эга бўлмайди, натижада осонроқ ҳазм бўладиган шакарни истеъмол қилади. Уйқу — ортиқча овқатланиш билан курашишнинг энг яхши усули ҳисобланади.

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Мавзуга доир: Тўйиб ухлаш ва сарвқоматлик ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Шакарсиз фойдали ширинликлар

Сархил ҳолича ёки уй шароитида қайта ишланган мева ва резаворлар бу борада сизга ёрдам беради. Шунингдек, мевали салатлар, мевали смузилар ҳамда қуритилган мевалар организмнинг шакарга бўлган эҳтиёжини бемалол қондиради. Аммо шуни унутмангки, меваларни овқатдан сўнг дарҳол истеъмол қилиш мумкин эмас, 1-2 соатдан сўнг тановул қилиш мақсадга мувофиқ.

Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

Фото: Getty Images

Табиий қора шоколадни ҳам фойдали ширинликларга киритиш мумкин, аммо таркибида камида 70% какаоли ва албатта, шакарсиз бўлиши лозим. Табиий мевалар, мевалар ёки шарбатлардан тайёрланган пастилалар ҳам бу борада яхши танлов бўла олади.

Киритилди: 14:44 27.02.2021. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!