Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олтинкўлда 100 тонна картошка уруғини сақлайдиган музлатгич-омборхона ишга тушди

Олтинкўлда 100 тонна картошка уруғини сақлайдиган музлатгич-омборхона ишга тушди

16 ноябрь куни Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Кўмакай қишлоғида 100 тонна сиғимга эга картошка уруғини сақлашга мўлжалланган музлатгич-омборхона фойдаланишга топширилди.

Янги корхона Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қуриб битказилган.

“Лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида 2016 йил апрель ойидан буён Германия, Франция, Италия ва Болгария мутахассислари иштирокида картошка етиштириш, картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда, – дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардес Стипраис. – Жорий йилнинг февраль ойида Франциядан турли навдаги картошка уруғлари келтирилди. Уруғлар Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станцияси, Жалақудуқ туманидаги “Тоҳиржонов Умиджон”, Булоқбоши туманидаги “Экоагроплюс” фермер хўжаликлари далаларида экилиб, синовдан ўтказилди.

Олтинкўл туманидаги “Инновацион агросервис” кооперативи директори Муроджон Комиловнинг айтишича, 100 тонна сиғимга эга музлатгич-омборхона қарийб 142 минг евро қийматидаги хорижий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда истеъмол ҳамда уруғликка мўлжалланган картошкаларни алоҳида-алоҳида, яъни белгиланган меъёрлар асосида сақлаш имкони бор.

Ушбу лойиҳа вилоятда картошканинг серҳосил ва сифатли янги навларини яратиш, картошка уруғчилигини ривожлантириш, мазкур йўналишдаги илғор тажриба ва технологияларни амалиётга татбиқ этиш имкониятини берди.

Тадбир давомида Германиядан келтирилган картошка кавлаш ускунасининг тақдимоти ҳамда янги навлари дегустациясига бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди. Мутахассислар картошка кавлаш ускунасининг имкониятлари ҳақида иштирокчиларга маълумотлар беришди.

Manba: turon24.uz

Киритилди: 00:48 18.11.2018. Ўқилди: 5895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!