Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олти ёшли болакай Москвадаги ўрмонда йўқолиб қолди...

Олти ёшли болакай Москвадаги ўрмонда йўқолиб қолди...

Олти ёшли болакай пойтахтнинг ўрмон-паркида йўқолиб қолди ва бутун тунни ўша ерда ўтказди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Болакайнинг ота-онаси уни дастлаб ўзлари излаб топишга уриниб кўришди. Аммо уринишлар бекор кетди. 18 февраль куни тонгги соат 06:00да боланинг онаси туман милиция идорасига мурожаат қилиб келган , - дейилади агентлик хабарида.

Шу куни соат 9:00лар атрофида боланинг ўзи автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси жойлашган Гольяново бекати яқинида махсус хизмат вакиллари қаршисидан чиққан. Айни пайтда боланинг саломалигига хавф йўқ.

Шаҳар ИИБ ходимлари боланинг йўқолиб қолганлик ҳолатини факт сифатида қайд этишди, аммо боланинг топилганлиги ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритмади.

lenta.ru

Киритилди: 15:41 18.02.2019. Ўқилди: 1661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!