Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Олмос ёмғирлар” сири очилди

“Олмос ёмғирлар” сири очилди

Popular Mechanics хабарига кўра, америкалик олимлар Нептун ва Уранда топилган “олмос ёмғирини” қайта яратишга муваффақ бўлди. Тадқиқот иши SLAC (АҚШ) лабораториясида амалга оширилди. Сайёралар атмосфераси асосан водород, гелий ва метандан иборатлигини яхши билган мутахассислар шу каби шароитни лабораторияда ҳам яратиб, синов ишларини амалга оширди. Олимлар тадқиқотда рентген лазеридан фойдаланишди. Метан ўрнига эса углеводород қўллашди. Охирги материал 4,7 минг даражагача қиздирилди ва бир ярим миллион бар босими остида жойлаштирилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу 250 Африка филлари тирноғи устидаги ҳаракати босимига тенгдир.

Тажрибалар натижасида углеводороднинг парчаланиши билан кимёвий реакция олинган. Яъни, углеводород олмос шаклида кристалланган ва водород буғланган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тажриба Нептун ядроси катта миқдорда энергия ишлаб чиқаришининг сабабини яққол очиб берди. Бу қуёшдан олинадиган энергиядан қарийб икки баравар кўп дегани. Олимлар олмоснинг тўпланиши жуда катта энергия ишлаб чиқаради деган хулосага келишди. “Ушбу жараёнларни тушуниш янги экзокоинотларнинг кашф қилинишига замин ҳозирлайди”, дейди тадқиқотда иштирок этган олим Доминик Краус. “Олмос ёмғирлари” билан тажрибалар 2017 йилда бошланган эди.

Киритилди: 04:00 03.07.2020. Ўқилди: 3930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!