Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олмазорлик аёл ва унинг қизи Учтепадаги хонадондан заргарлик буюмларини ўғирлашда гумон қилиниб ушланди

Олмазорлик аёл ва унинг қизи Учтепадаги хонадондан заргарлик буюмларини ўғирлашда гумон қилиниб ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи аёл уйида 22—23 октябрь кунлари номаълум шахс томонидан заргарлик буюмлари ва тақинчоқлари ўғирлангани юзасидан 15 ноябрь куни ИИБга мурожаат қилган.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, ушбу жиноятни учтепалик аёлнинг уйида ёлланиб ишловчи олмазорлик аёл ва унинг қизи содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.

«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 00:17 18.11.2018. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!