Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Олмазор туманидаги мактабда “Менинг Президентим” танловининг 1-босқичи ўтказилди

Олмазор туманидаги мактабда “Менинг Президентим” танловининг  1-босқичи ўтказилди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ мактаб ўқувчилари турли фанлар бўйича ўз билимларини республика ва халқаро танловларда намоён этиб келмоқдалар.

Ўқувчиларда сўнги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш кўникмаларини, Ватанимиз тақдири, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда ижодий, танқидий, ностандарт фикрлаш, нотиқлик, мослашувчанлик, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш ҳам таълимнинг ажралмас қисмидир.

Олмазор туманидаги мактабда “Менинг Президентим” танловининг  1-босқичи ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида тармоқ ходимлари ва ўқувчилари ўртасида кўплаб танловлар ташкил этилиб, таълим соҳасида меҳнат қилаётган педагог-ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билим савияларини юксалтириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 65 қ/қ 6-01 «с» сонли қабул қилинган қарори аосида Олмазор тумани Халқ таълими бўлими ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмазор туман бўлинмаси кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 22 ноябрдаги №187-сонли буйруқ, 5/20-сонли қўшма қарори қабул қилинди.

Олмазор туманидаги мактабда “Менинг Президентим” танловининг  1-босқичи ўтказилди

Юқоридагиларни инобатга олиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларни жадаллаштириш, уларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда юқори ташкилотлар қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 249-мактабда “Менинг Президентим” Республика ижодий ишлар танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ўқувчилар фаол иштирок этишди. Танловга «Гулҳан» болалар журналининг бўлим мудири Зайниева Дилафруз ҳамда “Тонг юлдузи” газетасининг бўлим бошлиғи Назарова Нодира ташриф буюриб, танлов қатнашчиларга ижодий зафарлар тилашди.

Шу билан бирга қатнашчилар мактаб ўқувчиларига ҳавас билан қарашди ва уларга ижод завқини тилашди.

Олмазор туманидаги мактабда “Менинг Президентим” танловининг  1-босқичи ўтказилди

Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари қатнашиб, 10-синф ўқувчиси Маҳкамова Муштарий Ҳайдар қизи 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг 2-босқичига йўлланма олди.

Тадбирни Тожиева Дилфуза Баҳодировна ва Жалилова Зилола Абдуахатовна ташкиллаштирди.

Киритилди: 12:45 02.12.2021. Ўқилди: 3800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!