Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилиниши муносабати билан Ҳукуматнинг 10дан ортиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришларга асосан:

олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига тест синовларида тўплаган балларининг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат ОТМларига ўқишга киришда эса тўплаган балларининг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;

“Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли тугатганларга, таркибида ушбу мактаб бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш натижаси бўйича кириш ҳуқуқи берилади.

Киритилди: 09:00 10.12.2019. Ўқилди: 2640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!