Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар қаришни секинлаштирадиган сабзавотни топишди

Олимлар қаришни секинлаштирадиган сабзавотни топишди

“Соғлом овқатланиш ёшга боғлиқ касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин. Қариш жараёнини секинлаштирадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири - бу брокколидир”, дейди олимлар.

Қайд этилишича, ушбу сабзавот таркибида лютеин ва зеаксантин антиоксидантлари, шунингдек, кўп миқдорда қариш жараёнини секинлаштира оладиган биофаол компонент сульфорафан мавжуд.

Бундан ташқари, брокколи истеъмоли диабетга чалинганлар учун фойдали бўлиб, қондаги қанд миқдорини назорат қилишда ёрдам беради, "ёмон" холестерин ва триглицеридлар миқдорини камайтиради.

Шунингдек, брокколи таркибидаги ўзига хос антиоксидантлар юрак хуружи хавфини камайтиришга кўмаклашиб, ичакларнинг нормал ишлашини таъминлашга ёрдам беради.

Киритилди: 21:38 06.07.2020. Ўқилди: 7223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!