Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар коронавирусни йўқ қилиш усулини топишгани рост (ми)?

Олимлар коронавирусни йўқ қилиш усулини топишгани рост (ми)?

Миллиметрли тўлқинлар коронавирусни икки сонияда йўқ қилиши мумкин. Исроиллик олимлар тадқиқотлари натижалари “Environmental Chemistry Letters” журналида чоп қилинган, дея ёзади “Jerusalem Post”.
Олимлар радиотўлқинларнинг 1 – 10 мм диапазонда COVID-19га таъсирини ўрганишган. Улар тажриба йўли билан радиация вирусни икки сония ичида йўқ қилишини аниқлашган.
Бундай усул тиббиётда, жумладан, онкологик касалликларни даволаш учун кенг қўлланилади.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, миллиметрли тўлқинлар вирусни ҳарорат кўтарилганда ўлдиради. Уларни асбоб-ускуналарда ва бошқа техникада қўллаш мумкин.
Аммо мутахассислар бу усулдан инсон организмидаги коронавирусга қарши фойдаланиш мумкинлигига шубҳа билан қарашмоқда.

Киритилди: 16:56 28.11.2021. Ўқилди: 3166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!