Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар кислородсиз ҳам яшай оладиган сирли мавжудотни топди

Олимлар кислородсиз ҳам яшай оладиган сирли мавжудотни топди

Олимлар яшаши учун кислород талаб этилмайдиган кўп ҳужайрали ҳайвонни ўрганди. Бу ҳақда Science Alert нашри маълум қилди.

Тадқиқотчилар лосос балиқларидаги ривожланиш босқичларининг бирида кўп ҳужайрали шаклга эга паразит – умуртқасизлар миксопоридийлар синфига мансуб Henneguya zschokkei’ни ўрганган. Улар медуза ва коралл полиплари туркумига мансуб. Организм гипоксик шароитларда, ҳатто кислород етишмаган вақтда ҳам яшаб қолади.

Мутахассислар ҳайвон геноми кетма-кетлигини таҳлил қилиб, флоуросент микроскопияни ўтказган. Натижада паразит митохондрия геномини, шунингдек аэроб нафас олиш қобилиятини йўқотган. Митохонриал генлар функцияларини ядро ДНК ўз зиммасига олган. Ушбу натижалар паразитнинг ҳақиқатан ҳам яшаб қолиш учун кислородга эҳтиёж сезмайдиган кўп ҳужайрали организм эканини исботлади.

Олимлар унинг қайси йўл билан яшаб қолаётганини аниқлашга муваффақ бўлгани йўқ. Ҳайвон ўзи яшайдиган организмда аденозинтрифосфат моддасини ютаётган бўлиши мумкин. Тадқиқотларда бир ҳужайрали эукариот организмларнинг анаэроб муҳитига мослашувчанлиги уникал ҳолат эмаслиги, лекин кўп ҳужайрали паразит организмларда ривожланиши мумкинлиги исботланди.

Киритилди: 13:51 26.02.2020. Ўқилди: 2142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!