Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олимлар илк бор ҳавода "жонли" коронавирусни аниқладилар

Олимлар илк бор ҳавода "жонли" коронавирусни аниқладилар

Олимлар биринчи марта ҳаводаги микроскопик зарраларда тўла-тўкис "жонли" коронавирусларни аниқладилар, деб ёзади немис Der Spiegel.

Таъкидланганидек, вируснинг ҳаво орқали тарқалиши Европада касаллик пайдо бўлганидан бир неча ҳафта ўтгач аниқланди, аммо ҳали ҳам вирус ДНКсининг қисмлари ҳавога "уланиши" мумкин деб ишонилган.

Шунга қарамай, америкалик олимлар бутун жонли вируслар зарраларга бирикиши мумкинлигини аниқладилар. Тадқиқот давомида улар тасдиқланган коронавирус билан касалланган одамлардан 2-5 метр масофадан ҳаво намуналарини олишди. Ушбу намуналардан  Sars-CoV-2 вируси тўғридан-тўғри беморлардан олинган таҳлилларда топилган вирус билан бир хил ҳолда ажратилган. Бу соғлом одамлар касаллар билан алоқа қилмасдан коронавирус юқтирганини тасдиқлайди.

Маълумот учун, ЖССТ июль ойида COVID-19 инсон чиқарадиган ҳаво орқали юқиши мумкинлигини расман тасдиқлаган.

Киритилди: 09:21 14.08.2020. Ўқилди: 5955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!