Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар ичкиликка мойил касбларни аниқлади

Олимлар ичкиликка мойил касбларни аниқлади

Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотда спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг энг юқори даражаси қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишлайдиган эркак ва аёл раҳбарларда аниқланди.

Ливерпул университети олимлари узоқ муддатли тадқиқот қатнашчилари маълумотларини таҳлил қилди. Касб-ҳунар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш учун олимлар 2006 йилдан 2010 йилгача Буюк Британиянинг Биобанк маълумотлар базасига киритилган 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган юз мингдан ортиқ одамларнинг маълумотларини таҳлил қилди.

Олимлар эркаклар орасида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қурилиш ва саноат мутахассисликлари, шунингдек фаррошлар орасида энг юқори, руҳонийлар, тиббиёт амалиётчилари, физиклар, геологлар ва метеорологлар орасида энг паст кўрсаткичда эканлигини қайд этишди.

Aёллар орасида юқори ва ўрта менежерлар энг кўп ичкиликка берилганлиги, мактаб ўқитувчилари, шифокорлар ва олимлар ичкиликка деярли қарам эмаслиги аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўп ичкилик ичадиган гуруҳларини аниқлаш учун фаолият туридан ташқари жинс ҳам ҳисобга олинган.

Киритилди: 12:00 25.02.2021. Ўқилди: 3396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!