Океанга 16 йил аввал ташланган шиша идишдаги хат Австралия соҳилларида топилди, деб хабар берди Daily Mail.
Питерборолик эркак киши ўз топилмаси ҳақида ижтимоий тармоқда ёзди. Айтилишича, хат АҚШнинг Мэриленд штатида яшовчи Жо Жонсонга тегишли.
Жонсон шиша идишга солинган хатни 2008 йилда Бразилия соҳилларидан тахминан 50 километр олисда, Атлантика океанига ташлаган. Ажабланарлиси, бутилка 13 минг километр олисга бориб қолган. Хат муаллифи уни топиб, қайтариб жўнатган одамга 20 доллар ваъда қилган.