Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Ока, "права" обераман" - ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

"Ока, "права" обераман" - ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “А.Қ.” МЧЖ автомактаби ходими Ж.Ж. 4 нафар фуқарога гўёки Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини айтиб, эвазига фуқаро У.Ж.дан жами 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро М.А. фуқаро Н.О.га гўёки Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига жами 300 АҚШ доллари ва 2,3 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1,6 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:17 15.10.2024. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!