Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Оҳангарон туман ҳокимлигининг юристи пора билан қўлга тушди

Оҳангарон туман ҳокимлигининг юристи пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти “Эйвалек” МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, бош юрисконсульт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:07 09.10.2025. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!