Бугун 21 март, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Огоҳ бўлинг! Бу нарса сизни саратонга дучор қилади!

Огоҳ бўлинг! Бу нарса сизни саратонга дучор қилади!

Apple корпорацияси 2016 йили илк симсиз қулоқчин AirPods билан яна бир бор дунёни ўзгартирган эди. Кейинчалик бошқа кўплаб компаниялар дизайни ва ишлаш принципи унга ўхшаш бўлган ўз гаджетларини ишлаб чиқишган. Бу ҳақда terabayt.uz хабар тарқатди.

Энди эса бир гуруҳ олимларнинг таъкидлашларича, Bluetooth-гарнитуралардан фойдаланиш саратон ўсмаларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин экан. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига йўлланган ушбу петицияни 250 нафар эксперт имзолаган. Улар симсиз қулоқчинлар ва бошқа шундай қурилмалардан фойдаланишнинг хавфидан ташвиш билдиришмоқда.

Таъкидлаш керакки, AirPods электромагнит частотали радиотўлқинларга қўйилган қонуний талабларга мос келади. Аммо петицияга қўл қўйган 250 нафар олимнинг фикрича, бу талабларнинг ўзини ҳозирги Bluetooth-гарнитураларга қўллаш ноўрин.

Бироқ Сидней университети олимларининг 30 йиллик илмий тадқиқотлари натижаларига кўра, 1982 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда австралияликлар орасида мия саратони билан касалланиш даражаси умуман ўзгармаган. Таъкидлаш керакки, Австралия бундай тажрибалар ўтказилган ягона мамлакат эмас: Швеция, Буюк Британия, АҚШ, Янги Зеландияда ҳам олимлар махсус илмий текширишлар ўтказиб, симсиз қулоқчиларнинг саратон билан бевосита алоқасини топишмаган.

Шуниси ҳам борки, БМТ ва ЖССТга йўлланган петиция борасида на Apple, на Samsung бирор изоҳ бера олишмаяпти.

Киритилди: 11:16 15.03.2019. Ўқилди: 3652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!