Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ОФК ЎФАни 340 минг доллар жаримага тортди

ОФК ЎФАни 340 минг доллар жаримага тортди

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) интизом қўмитаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясини 340 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган қарорда айтилган.

Жарима сабаби сифатида 10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Қатар учрашувида бир қатор регламент бузилишлари қайд этилгани кўрсатилган.

Хусусан, ўйин тугаганидан сўнг майдонга футболчилар учун мукофот сифатида олиб кирилган BYD русумли автомобиллар асосий сабаб бўлган. ОФК регламентига кўра, Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари давомида мезбон жамоа стадион ҳудудида ОФКнинг расмий ҳомийларидан бошқа брендларни намоён этмаслиги шарт.

ОФК ҳар бир саралаш ўйини учун мезбонларга маълум миқдорда маблағ ажратади, бунинг эвазига улар барча тижорий талабларга риоя этиши керак. Шунинг учун “Бунёдкор” стадионидаги бу ҳолат регламент бузилиши деб баҳоланган.

Агар ўша куни ЎФА автомобилларни майдонга олиб кирмай, футболчиларга фақат рамзий тарзда калитларни топширганида, бу жарима қўлланмаслиги мумкин эди.

Киритилди: 10:51 07.10.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!