Осиё чемпионлар лигаси 2- мусобақасининг “D” гуруҳида 2-тур баҳси “Насаф” учун муваффақиятли ўтди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Қаршидаги “Марказий” стадионида “Насаф“ жамоаси БААнинг “Шабаб Ал Аҳли“ клубига қарши ўйин ўтказди.
Ушбу ўйинда “Насаф” 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. Учрашувда дастлаб, рақиб футболчиси Лима ҳисобни очган бўлса, “Насаф” клуби аъзоси Марушич иккита гол уриб, жамоамиз ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, “Насаф” “D” гуруҳида 4 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди. “Шабаб Ал Аҳли” эса 3 очко билан иккинчи ўринда қолди.