Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Об-ҳаво! Ўзбекистонда қачон ёмғир ёғади?

Об-ҳаво! Ўзбекистонда қачон ёмғир ёғади?

Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво чекиниб, салқин иқлим кириб келмоқда. Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, олдинда бизни ёмғирли кунлар кутмоқда.  Эътиборингизга 6–11 июнь кунги об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

6 ИЮНЬ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг биринчи ярмида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат 32-37°, жанубда баъзи жойларда 38-40° гача иссиқ бўлади.

7 ИЮНЬ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37º, жанубда баъзи жойларда 38-40° гача иссиқ бўлади.

8 ИЮНЬ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.

9 ИЮНЬ
Ҳаво бироз булутли бўлади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

10-11 ИЮНЬ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° бўлади.

6-10 июнда республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. 6-9 июнда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Киритилди: 15:44 06.06.2020. Ўқилди: 10045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!