Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

ОАВ: Исроил учинчи давлат ёрдами билан ХАМАС раҳбарини ўлдирди

A A A
ОАВ: Исроил учинчи давлат ёрдами билан ХАМАС раҳбарини ўлдирди

Ливан матбуоти ёзишича, Исроил учинчи давлатдан ракета учиришда Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ўлдирган. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, ракета «Эрон ҳудудидан эмас», «бошқа давлатдан» учирилган.

Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҲАМАС етакчиси Теҳрон шимолидаги манзилига келиб тушган «бошқариладиган учар снаряд»дан ҳалок бўлган. Саудиянинг Al Hadath телеканали Исмоил Ҳания Эрон инқилоб гвардиясининг махсус қўриқланадиган қароргоҳларидан бирида бўлганини таъкидлади.

❕ Эрон агентликларининг хабарларига кўра, Ҳания тунаб қолган уйга ҳужум маҳаллий вақт билан соат 02:00 атрофида содир бўлган. ҲАМАС етакчисидан ташқари унинг қўриқчилари ҳам ҳалок бўлган.

Киритилди: 15:24 31.07.2024. Ўқилди: 4196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!