Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ОАВ: Германияни фалокат кутмоқда

ОАВ: Германияни фалокат кутмоқда

Aгар Буюк Британия йил охиригача Европа Иттифоқи билан Brexit доирасида савдо битимини имзоламаса, бу Германия учун "фалокат" бўлади. Немис давлати бошқа Европа Иттифоқи аъзоларидан кўра кўпроқ зарар кўради. Бу ҳақда Express собиқ Европарламент аъзоси Ханс-Олаф Хенкелга асосланиб хабар бермоқда.

Битимдан воз кечилганлиги сабабли, умумий қиймати 33 миллиард еврони ташкил этадиган экспорт таҳдид остида қолади, унинг тўртдан бир қисми Германияга тўғри келади (Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич). Хенкел бу Германия автосаноати ва мамлакат иқтисодиётининг бошқа тармоқларига зарба беришидан огоҳлантирди.

"Биргина инглиз шаҳарларида Германияда ишлаб чиқарилган қанчадан-қанча лимузинлар ҳаракатланишини биласизми?" – деди у.

Киритилди: 15:13 30.10.2020. Ўқилди: 7572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!