Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ОАВ: демократлар Трампнинг бюджет инқирозидан чиқиш ҳақидаги янги таклифини рад этишмоқчи

ОАВ: демократлар Трампнинг бюджет инқирозидан чиқиш ҳақидаги янги таклифини рад этишмоқчи

АҚШ Демократик партияси агарда президент Дональд Трамп мигрантларни депортация бўлишдан ҳимоя қилишни узайтирувчи қонун қабул қилиниши эвазига Мексика билан чегарада девор қурилишига пул ажратилишини таклиф қиладиган бўлса, бу таклифни қабул қилмайди. Бу ҳақда Конгресс қуйи палатасини назорат қилаётган Демократик партия вакилига асосланиб Axios портали хабар қилди.

АҚШ маъмуриятининг бундай номақбул таклифлари илгари ҳам демократлар томонидан рад этилган. Бундай таклиф Вакиллар палатасидан ўтмайди ,деган манба.

Аввалроқ Axios Трамп демократларга муросага келиш ва бюджет инқирозига чек қўйишни таклиф қилмоқчи эканлигини хабар қилганди.

Шатдаун АҚШ федерал ҳукумати ишининг вақтинча тўхтатилиши 22 декабрдан буён давом этмоқда. Бунга демократлар ва республикачиларнинг Мексика билан чегарада девор қурилиши сабабли бюджет борасида келиша олмаганликлари сабаб бўлди. Республикачилар бу мақсад учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилишини қўллаб-қувватлаётган бўлса, демократлар 1,3 млрд долларга рози бўлишмоқда.

Айни вақтда ички ишлар, қишлоқ хўжалиги, уй қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш, савдо, миллий хавфсизлик ва молия вазирликлари, давлат департаменти молиялаштиришсиз қолди.

Киритилди: 15:03 20.01.2019. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!