Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нью-Йоркда антиқа таймер пайдо бўлди. У инсониятга 7 йилу 102 кун вақт берди

Нью-Йоркда антиқа таймер пайдо бўлди. У инсониятга 7 йилу 102 кун вақт берди

Нью-Йоркда экологик апокалипсисга қадар кунларни санайдиган таймер пайдо бўлди. Қизиқарли рақамли инсталляция Манхэттендаги Юнион-скверда ўрнатилган.

“Соатлар сайёрада углеводород захиралари тугагунига қадар тескари ҳисобни олиб боради”, – дейилади хабарда.

“Иқлимий соатлар” муаллифлари рассомлар – Ган Голан ва Эндрю Бойдлиги айтилмоқда.

Шуниси эътиборга моликки, инсталляциянинг очилиш вақтида соатлар инсониятга 7 йилу 102 кун вақт берган.

Лойиҳа изоҳларида ёзилишича, агар саноат ўзининг углеводородларга муносабатини ўзгартирмаса, кўрсатилган вақтга келиб сайёрада тузатиб бўлмас ўзгаришлар рўй беради ва бунинг оқибатида табиий офатлар ва иқтисодий катастрофалар юз бериши мумкин.

Соат милларида умидбахш маълумотлар ҳам акс этган – бу қайта тикланувчи манбалардан олинадиган жаҳон энергияси фоизидир.

Ҳозирда бу кўрсаткич 27,7 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда. Иқлимий апокалипсиснинг олдини олиш учун бу рақамни юзгача етказмоқ жоиз

Киритилди: 16:10 26.09.2020. Ўқилди: 3417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!