Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Нью-Йорк фонд биржасида шакар нархи рекорд даражада ўсди

Нью-Йорк фонд биржасида шакар нархи рекорд даражада ўсди

Ушбу чоракда глобал савдоларда шакар нархи охирги тўрт йил ичида энг катта ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан,  Нью-Йорк фонд биржасида шакар хом ашёсининг фьючерс шартномалари нархлари март ойи охиридан деярли 13 фоизга кўтарилди. Бу 2016 йилнинг иккинчи чорагидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.

Экспертларга  кўра, мазкур ҳолатга нефт бозорларидаги жонланиш ва шакар ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришдаги  узилишлар сабаб бўлган.

Халқаро Шакар Ташкилотининг ((ISO) май ойидаги ҳисоботига кўра, коронавирус пандемиясидан бери глобал шакар истеъмоли 2,1 миллион тоннага камайган.  Аммо,   бу  шакар  бозорида  нарх  тушишини англатмайди.  Боиси, COVID-19  туфайли мамлакатларда ўрнатилган  карантин  чоралари маҳсулот  етказиб беришда узилишларга олиб келиш эҳтимоли бор, бу эса глобал шакар бозорида нархларнинг яна ўсишига олиб келиши мумкин.
 

Киритилди: 17:12 26.06.2020. Ўқилди: 1797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!