Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга жойлаш эвазига 4500 доллар олган шахс ушланди Жамият

Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга жойлаш эвазига 4500 доллар олган шахс ушланди Жамият

Қорақалпоғистон Республкаси Нукус шаҳрида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро А.К.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ички ишлар органлари тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба:qalampir.uz

Киритилди: 22:26 15.02.2021. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!