Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Нукус туманида ердан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди

Нукус туманида ердан ноқонуний  фойдаланганлик ҳолати аниқланди

Прокуратура органлари томонидан ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумаладан, Нукус тумани ҳокимнинг қарори билан “D.limon” МЧЖга иссиқхона қуриш ва лимон маҳсулотлари етиштириш учун жами 22,4 гектар ер майдони ажратилган.

Бироқ, жамият мансабдор шахслари томонидан ажратилган ер майдонида ноқонуний равишда турар жой иморатлари қурилиб, фуқароларга алдаб сотиб юборилганлиги аниқланган.

Ўз навбатда, туман ер ресурслари ва давлат кадастри ва қурилиш бўлими мансабдор шахслари  ажратилган экин ер майдонларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилмаганликлари оқибатида давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.02.2020 йилда Нукус тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 168 ва 208-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:44 12.02.2020. Ўқилди: 1979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!