Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ногиронлик айбми? Бухорода ёш қизалоқни интернатга олишмагани маълум бўлди

Ногиронлик айбми? Бухорода ёш қизалоқни интернатга олишмагани маълум бўлди

Мактабгача таълим ташкилотига кичкинтойини жойлаштириш учун ёки бирор корхонага ишга жойлашиш учун анчайин овора бўлган инсонлар хақида кўп эшитганмиз. Тўрт мучаси соғ инсонга нисбатан "отангга бор, онагга бор" қабилида иш тутилиши ҳар куни учраб турибди. Бироқ, жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бор қизалоқ ва унинг онасини 2 йил овора қилиб келишганига нима дейсиз? 

Бухоро вилояти Бухоро туманида яшовчи фуқаро Дилёра Сайидқулова Ўзбекистон Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамиятлари Федерациясига ёзма мурожаат келиб тушди. 

Мурожаатда истеъмолчи Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйига жойлаштириш учун 2 йилдан бери овора бўлиб бир неча маротаба соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилганини ва бироқ, хеч қандай ижобий натижа бўлмаган. Соғлиқни сақлаш бошқармасига бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамасдан, фуқаро икки йилдан бери қизалоғини юқоридаги интернатга жойлаштира олмаганини айтиб ўтган. 

Ўрганишлар давомида махсус комиссия қарорига “Мурувват” уйларига жойлаштириш муассасаларидаги бўш жойлар мавжуд бўлган тақдирда ҳамда мурожаатлар навбатини инобатга олган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги “Саховат” ва “Мурувват” интернет уйларига қабул қилиш тавсия этилаётган ёлғиз кексалар ва ногиронлар рўйхатига 1-рақам остида навбатга олинган Ҳомидова Рухшона Миршод қизини ўрнига, махсус комиссия қарори талабларига риоя этмасдан 28.01.2020 йилда мазкур рўйхатнинг 3-рақамида турган Облоқулов Ойбек Умрзоқович ва 07.03.2020 йилда навбатсиз рўйхатда бўлмаган яна бир фуқарони (исми шарифи Маржона Худойбердиевна) Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига жойлаштирилганлиги маълум бўлди.

Мазкур мурожаат қонуний ўрганилиши натижасида икки йилдан бери хал этилмаган муаммо қисқа фурсатда ўз ечимини топди! Ногиронлиги бўлган қизалоқ Ҳ.Р "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун махсус интернат-уйига жойлаштирилди.

Киритилди: 16:44 22.12.2020. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!