Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нобел мукофоти совриндори: "Саратонни енгиб бўлмайди"

Нобел мукофоти совриндори: "Саратонни енгиб бўлмайди"

Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори Томас Линдал саратон касаллиги қаердан пайдо бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, саратон касаллигининг асосий сабаби нурланиш (радиация), ультрабинафша нурлар ёки канцерогенлар эмас, балки тирик ҳужайрада содир бўладиган табиий жараёнлардир.

Ҳужайра ҳаётийлиги давомида кўплаб жараёнлар содир бўлади ва улардан иккитаси: кислород молекулалари ва унинг агрессив бирикмаларининг ядрога кириб бориши ҳамда ДНК спиралида сув молекулаларининг ҳаракатланиши ҳисобланади.

Кислород ва сув инсон организмида муҳим роль ўйнайди ва шу билан бир қаторда сув ҳамда гидролизнинг агрессив бирикуви ракка олиб келади. Бу факторларни инкор этиб бўлмайди ва шунинг учун принципиал жиҳатдан саратонни енгиб бўлмайди.

Сиз фақат ўсмаларни энг самарали ва хавфсиз равишда йўқ қиладиган дориларни яратишингиз мумкин, шунингдек саратонни келтириб чиқарадиган бошқа омилларни камайтира оласиз: масалан, чекишни тўхтатишингиз мумкин, чунки сигарет тутуни ҳам ҳужайралар яшовчанлигига жиддий таъсир қилади.

Томас Линдал 2015 йилда америкалик ҳамкасблари Пол Модрич ва Азиз Санжар билан биргаликда ҳужайралар даражасида генетик кодни «таъмирлаган»и учун Нобел мукофоти совриндори бўлган эди.

Киритилди: 06:26 15.10.2019. Ўқилди: 3132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!