Ниццадаги черковга ҳужум қилган одамнинг ёнидан пичоқлар, Қуръон ва иккита мобил телефон топилди, деб хабар бермоқда Франция аксилтеррор прокуратураси раҳбари Жан-Франсуа Рикард.
Рикарднинг сўзларига кўра, тажовузкорга тегишли сумкада яна иккита пичоқ ва 1999 йилда туғилган Тунис фуқароси номига берилган Италия Қизил хоч ташкилоти ҳужжати топилган.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида уч киши ҳалок бўлди, яна бир нечта черков хизматчилари жароҳат олишди. Ҳужум қилган шахс ҳибсга олиш пайтида жароҳат олди, у касалхонага ётқизилди.