Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Нима учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончига чиқарадилар? (1-қисм)

Нима учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончига чиқарадилар? (1-қисм)

Насронийлар Ислом динини самовий дин сифатида, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни эса, Аллоҳ таоло тарафидан юборилган пайғамбар ва расул сифатида тан олмайдилар. Франциянинг Лорус энциклопедиясида келишича: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳргар, бузуқ хулқ атворга эга, туя ўғриси ва кардинал бўлиб, папалик курсисига ўтира олмагач, ўзининг атрофидагилардан ўч олиш учун янги динни ўйлаб топган”.

Тарих давомида ўтган энг буюк кишини ғарблик насронийлардан бўлган катта муфаккирларнинг кўплари қуйидагича эътироф этадилар.

Биз аҳли китоблар орасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаган ва У зотни ёлғончига чиқарадиган кимсаларга шундай савол берайлик: “Инсонлар ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғон гапирганларини кузатмаган, ҳатто У зотни содиқ, амин деган ном билан атаган бўлса, қандай қилиб У зот ёлғончи бўлади?”;

“Қандай қилиб Аллоҳга нисбатан ёлғон гапиради-ю, кейин Аллоҳ барча душманлари устидан очиқ нусрат ила ёрдам беради?”;

“Қандай қилиб ёлғон гапиради-ю, кейин давлати шу даражада кенгайиб кетади?”;

“Қандай қилиб ёлғон гапиради-ю, кейин У зотга эргашганлар сони бугунги кунга келиб, қариб бир ярим миллиардни ташкил қилади?”;

“Қандай қилиб ёлғон гапиради-ю, кейин унинг дини бутун дунёга, хусусан ғарб насроний оламининг қоқ маркази бўлган Европа ва Америкага ақл бовар қилмайдиган даражада тарқалиб кетмоқда?”.

Қўлимиздаги Франциянинг “Лекспресс” газетасининг ҳисоб китобларига кўра Францияда барча табақа вакиллари ва меҳнаткашлар орасида мусулмонларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Шунингдек, турли фикрий йўналиш ва динларнинг вакиллари орасида ҳам буни кузатишимиз мумкин. Ҳисоб китоблар шуни кўрсатадики, ўтган яқин йиллар мобайнида Францияда Исломни янги қабул қилганлар олтмиш мингга етган. Ички ишлар вазирлигининг мутахассиси таъкидлашича, ҳозирги кунда кўпчилик Ислом динини қабул қилмоқда!

Шунингдек, улар орасида муҳандислар, университет ходимлари, ширкат раҳбарлари, тарбиячилар, мударрислар, талабалар, ишсиз юрганлар ва диндорларни ҳам кўришимиз мумкин. Уларнинг барчаси Франциядаги янги исломий жамият биносининг илк ғиштларни ташкил қиладилар.

Бу биргина Франциядаги вазият эмас, Америка ва Европа, балки бутун дунёда мана шундай жараён кузатилмоқда. Бу нарса Ирландиялик машҳур Бернард Шовнинг сўзларини ёдимизга келтиради. Бу инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида бир китоб ёзади. Бироқ у яшаётган ҳукумат китобда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақташ, олқишлаш, пайғамбарликларини эътироф этиш ва шахсиятларидаги инсоний улуғлик ҳақида сўз боргани туфайли бу китобни ёқиб юборган.

Бернард Шов Исломнинг кенг тарқалиши ҳақида шундай дейди: “Шубҳасиз, дунё улуғ кишиларнинг хабарларига катта эътибор қаратади. Шу нарса маълумки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дини яқин кунларда Европада мақбул динга айланади. Ҳозирданоқ улар учун мақбул бўлишни бошлаган.

Ҳозирги кунда Европа аҳлидан менинг кўпгина ватандошларим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динига кира бошлаган. Қўрқмасдан: “Ҳозир Европа Исломга ошиқ бўлишни бошлади”, дейишимиз мумкин. Йигирма биринчи аср ўз ниҳоясига етмасдан туриб, Европа ўз мушкилотларини ечишда Исломдан кўмак олмоқда”.

Манба: azon.uz

Киритилди: 15:30 06.07.2019. Ўқилди: 2569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!