Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Нима учун АҚШ ва Канада чегаралари текис тўғри чизиқдан иборат?

Нима учун АҚШ ва Канада чегаралари текис тўғри чизиқдан иборат?

АҚШ ва Канада ўртасидаги чегаралар текис тўғри чизиқлиги билан бошқаларидан фарқ қилади. Дунёнинг бирон бир давлатлар орасида бундай чегара мутаносиблиги учрамайди.

XV аср охирида испанлар ҳозирги Мексика ҳудуди ва унинг жанубий сарҳадларини ишғол қилган бўлиб, Шимолий Американинг қолган қисмини инглизлар ва французлар ўз таъсир доиралари остига олган.

1818 йилда англо-америка конвенцияси имзоланиши билан чегара масаласи ҳал қилинган. Томонлар 49 параллел бўйича сув ва қуруқликдан чегараларини аниқлаштириб олган.

Чегара Эра кўлидан бошлаб, шарқий тоғлар ва ғарбий сарҳадларга қадар 49 градус шимолий кенглик бўйлаб текис чегара чизиқларини юзага келтирган.

Бугун АҚШ ва Канада чегарачилар ва ҳарбийлар шарт бўлмаган дунёдаги чегарадош давлатлардан бири ҳисобланади. Чунки яхши қўшничилик муносабатлари чегара устунлари, қўриқлаш ва назорат-ўтиш пунктлари ўрнатишга зарурият туғдирмади. 
 

Киритилди: 12:55 08.08.2020. Ўқилди: 5685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!