Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Никоҳ шартномаларини мажбурий қилиш ҳақида қонун лойиҳаси киритилди

Никоҳ шартномаларини мажбурий қилиш ҳақида қонун лойиҳаси киритилди

Наманган вилоят ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди. Ҳокимият ҳусусан никоҳланувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузишни мажбурий қилиб белгилаш ҳақида таклиф киритди.

Ҳокимият киритган таклифига кўра, келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилган ҳолатда - уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилиши мумкин бўлади.

Бугунги кунда никоҳ шартномаси - эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви ҳисобланиб, ҳозирги кунда уни тузиш ихтиёрийдир.

Элатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Халқ сўзи нашрида Оила илмий амалий маркази мутахассиси Гулнора Ишанханова билан интервью чоп этилган эди. Унда мутахассис Никоҳ шартномаси оилани мустаҳкамлайди, агар ажралишга тўғри келса - кўплаб можаролардан сақлаб қолади , - деган фикр билдирган эди.

Ушбу мақола чоп этилганидан сўнг Sputnik саҳифаларида никоҳ шартномалари мажбурий бўлишига қандай қарайсиз мавзусида сўров ўтказилди. Бугунги кунда ушбу сўровда 260 дан ортиқ киши иштирок этган.

Сўров натижаларига кўра, Sputnik муштарийларининг 75 %дан ортиғи никоҳ шартномаларини мажбурий қилиш борасида ижобий фикр билдирган. Уларнинг фикрига кўра никоҳ шартномасини имзолаш ёшларнинг жавобгарлик бурчини ошириш ва иккала томон ҳуқуқ ва мажбуриятларини тенглаштиришга хизмат қилади.

Киритилди: 11:39 18.02.2019. Ўқилди: 1598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!