Нигерия шимолида ёнилғи ташийдиган транспорт воситаси портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 кишига етди, деб ёзди “France Presse” маҳаллий Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб.
Аввалроқ CNN камида 94 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Телеканал маълумотига кўра, портлаш сешанба куни кечқурун Жигава штатида содир бўлган.