Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нетаньяху «Буюк Исроил» ғоясини очиқчасига қўллаб-қувватлашини айтди

Нетаньяху «Буюк Исроил» ғоясини очиқчасига қўллаб-қувватлашини айтди

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху «Буюк Исроил» деб аталадиган ғояни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Нетаняху Исроилнинг i24 телеканалига берган интервьюсида ўз вазифасини тарихий ва маънавий деб ҳисоблаганини таъкидлади: "Мен авлодлар вазифасини бажармоқдаман. Бу ерга келишни орзу қилган яҳудий авлодлари бўлган ва биздан кейин ҳам келадиган авлодлар бўлади."

Ушбу вазифа яҳудий халқига хизмат қилишми, деган саволга бош вазир шундай жавоб берди: "Агар сиз тарихий ва маънавий вазифани ҳис қиласизми, деб сўрасангиз - ҳа," дея MEE хабар бермоқда.

"Буюк Исроил" атамаси тарихан Исроил ва 1967 йилги Олти кунлик уруш пайтида босиб олинган ҳудудларни, шунингдек, баъзи дастлабки сионистлар келажакдаги яҳудий давлатининг бир қисми сифатида кўрган ерларни англатиш учун қўлланилган.

Айни дамда бу баёнотлар халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатларда ташвиш уйғотмоқда.

Бу лойиҳа Исроил чегараларини Нил дарёсидан Фуротгача, яъни Миср, Иордания, Сурия, Ливан, Ироқ ва Саудия Арабистонининг кенг ҳудудларини ўз ичига олган ҳолда кенгайтиришни назарда тутади.

Киритилди: 23:05 14.08.2025. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!