Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Нетаньяҳунинг Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемаларга қилинган ҳужумни шахсан маъқуллагани маълум бўлди

Нетаньяҳунинг Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемаларга қилинган ҳужумни шахсан маъқуллагани маълум бўлди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемаларга қилинган ҳужумни шахсан маъқуллаган, деб хабар берди CBS News.

Байонотда қайд этилишича, “Нетаньяҳу ўтган ой бошида Ғазога гуманитар ёрдам ва фаластин тарафдорлари, жумладан, швед иқлим фаоли Грета Тунберг иштирок этган флотилия таркибидаги икки кемага нисбатан ҳарбий амалиётларни шахсан маъқуллаган.”


АҚШ разведкаси манбаларига кўра, 8–9 сентябрь кунлари Исроил қўшинлари Туниснинг Сиди Бу Саид порти яқинида тугатилган кемаларга сув ости кемасидан учувчисиз қурилмаларни жўнатган ва натижада кема бортларида ёнғин келиб чиққан.

Манбалар таъкидлашича, халқаро инсонпарварлик ҳуқуқига биноан, тинч аҳоли ёки фуқаролик объектларига нисбатан ёнғин чиқарувчи қуроллардан фойдаланиш ҳар қандай шароитда ҳам мутлақо тақиқланади.

Киритилди: 14:29 04.10.2025. Ўқилди: 1308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!