Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Немислар ғазабда: Россия яна уларни енгди...

Немислар ғазабда: Россия яна уларни енгди...

Россиянинг муваффақияти Германияда кескин норозиликка сабаб бўлди.

Аёллар фигурали учиши бўйича Европа чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллаган Россия Федерациясининг спортчилари немислар орасида ғазабга сабаб бўлишди. Германия фигурали учиш федерациясининг директори Удо Денсдорф немис фигурали учувчиларининг муваффақиятсизлиги фонида русларни қаттиқ танқид қилди.

“Sueddeutsche Zeitung” газетасининг ёзишича, немис халқи фигурали учувчиси Николь Шоттга катта умид билдирган, аммо 23 ёшли спортчи атиги 13 ўринни эгаллаган, унинг россиялик рақибалари - 16 ёшли Алена Косторная, 15 ёшли Анна Шербакова ва Александра Трусовалар эса биринчи учликни забт этишган.

"Мен учун бу болаларча ҳолат. Спорт учун бундай вазият яхши деб ўйламайман", деди Денсдорф қатъий оҳангда.

Киритилди: 21:30 27.01.2020. Ўқилди: 5464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!