Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Нега ўзбекистонликлар маҳсулотларни қимматга сотиб олиши керак?»

«Нега ўзбекистонликлар маҳсулотларни қимматга сотиб олиши керак?»

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган анжуманда қўмита аъзоси Улуғбек Сотволдиев божхона тизимидаги камчиликларни санаб ўтди.

«Қўшни давлатларда бизга нисбатан божхона ва солиқ юки енгил бўлгани сабабли маҳсулотларнинг қўшилган қиймати ва солиқ тўловлари уларда қолган ҳолда қонтрабанда бўлиб кириб келяпти. Ҳолат олдини олиб бўлмаяпти. Ўз-ўзидан савол туғилади: нега Ўзбекистон аҳолиси қўшни давлат фуқароларидан кўра маҳсулотларни қимматга сотиб олиши керак? Охирги пайтларда фуқаролар қўшни давлатлар маҳсулотларини истеъмол қилишга қизиқиши ортиб боряётгани бежизга эмас, чунки ички бозоримизда кенг танлов йўқ. Эркаклар ва болалар кийимлари ишлаб чиқариш ривожланган, аммо аёллар либосларига келганда хомашё ва аксессуарлар етишмайди», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Қўмита аъзоси Улуғбек Сотволдиев тўқимачилик соҳасида Қирғизистон тажрибасини мисол қилиб келтирди. Унга кўра, қўшни мамлакатда бож юки енгил. Товар ишлаб чиқаришга хомашё етарли. Аввалига Қирғизистон бозорларида четдан келган маҳсулотлар сотила бошланди. Кейин секин-асталик билан маҳаллий шароитда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланди. Бугунги кунга келиб танлов кенгайди ва тижорат гуллаб-яшнаяпти.

Сотволдиев экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоби юритилаётгани, лекин ички бозордаги маҳсулотлар савдоси яширин йўл билан амалга ошмаётганини танқид қилди. Унинг айтишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш назоратсиз. Бунда яширин иқтисодиёт шароити яратилиши учун имконият ҳам, жозиба ҳам юқори. Кўчмас мулклар қурилиши ва сотилишида ҳам шу аҳвол. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган бошқа маҳсулотлар ҳам яширин иқтисодиёт омилидир. Импорт бўлиб кириб келаётган маҳсулотлар контрабанда йўли билан истеъмолчига етказиб бериляпти.

Киритилди: 20:16 12.07.2019. Ўқилди: 2084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!