Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Нефтчи" ва "Турон" ўйинидаги "жанг" юзасидан жиноят иши қўзғатилди

"Нефтчи" ва "Турон" ўйинидаги "жанг" юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Нефтчи” ва “Турон” ўртасида вужудга келган жанжаллашув ифодаланган видеотаъсвир ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича Жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 14:00 да Фарғонанинг “Нефтчи” ва Ўзбекистон туманининг “Турон” “Pro liga” жамоалари ўртасида “Истиқлол” стадионида футбол мусобақаси бўлиб ўтган эди, учрашув якунига кўра “Нефтчи” жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ҳолат “Нефтчи” ПФК ўйинчилари томонидан учрашув ҳакамидан норози бўлиб, жанжаллашган, жанжал давомида ўйингоҳга ташриф буюрган “Нефтчи” жамоасининг тахминан 8 нафар мухлислари майдонга тушиб, тартиббузарликни вужудга келтиришган.

Шу вақтда, “Нефтчи” ва “Турон” жамоалари футболчилари, захирадаги ўйинчилари, мураббийлари ва стадион стюардлари майдонга жанжални тўхтатиш ва тинчлантириш учун тушган, Фарғона вилояти ИИБ ходимлари саъйи-ҳаракатлари билан жанжал тўхтатилиб, қонунбузарлар ушланиб, майдондан четлаштирилди.

Жанжал оқибатида бош ҳакамда юз қисми лат ейиш ва танасининг шилинмалари, ёрдамчи ҳакамларда эса таналарининг турли кўринишдаги жароҳатлар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “в” (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда содир этилган безорилик )банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳозирда, жиноят иши доирасида 6 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган бўлиб яна 2 нафар фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари яна 5 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари учун, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда ҳамда тартиббузарлик содир қилган барча шахсларни қонун олдида жавоб берилиши таъминланади.

Киритилди: 11:55 02.12.2020. Ўқилди: 5066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!