Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийдаги қамоқхонада маҳкумга наркотик олиб кирилаётгани аниқланди

Навоийдаги қамоқхонада маҳкумга наркотик олиб кирилаётгани аниқланди

Навоий вилоятида жойлашган УЯ 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган қўқонлик Баҳодир Зокиров “ичкарида” уяли алоқа телефонидан фойдаланиб келгани айтилмоқда.

Шунингдек, унинг олдига у билан учрашувга келган укаси Аҳмедов Бахтиёр унга гиёҳвандлик моддаси киритишга уринишда айбланмоқда. “Jahon.uz” интернет нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, Баҳодир Зокиров укасига ичкаридан туриб наркотик олиб келиши кераклигини айтганлиги ҳам қўшимча қилинди.

Шундан сўнг, унинг укаси Бахтиёр Зокиров акаси учун берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар билан бирга гиёҳвандилк моддасини муассаса қўриқчилари ёрдамида акасига етказилишига ҳаракат қилган.

Ишончли манбанинг айтишича, Қўқонда «Бохо трамадол» номи билан танилган Баҳодир Зокиров ноқонуний трамадол савдосида айбланиб жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган бўлган. Унга тегишлилиги айтилган жуда кўп миқдорда трамадол фош этилган ва у айнан шу ҳолат юзасидан ушлаб турилган бўлган.

Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида содир бўлган жиноят ортидан, Жиноят кодексининг 273-моддаси билан саккиз нафар шахсга нисбатан 1-2103-1902/18-сонли жиноят иши қўзғатилди.

Қориев Маҳмуджон Рафикжон ўғли, Аҳмедов Бахтиёр Захарович, Исмоилов Орифхон Одилжон ўғли, Раззоков Ўткиржон Баҳодирович, Зокиров Баходир Захарович, Қосимов Жахонгир Шухратжон ўғли, Аманов Шуҳрат Ўктамович, Алиев Шоҳжаҳон Ўлмасжон ўғлига нисбатан Жиноят кодексининг 273-модда 3-қисми б-банди в-банди билан Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишда айбланмоқдалар.

Киритилди: 15:37 14.06.2019. Ўқилди: 2278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!