Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Навоийдаги фалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлди, саккиз нафари жароҳатланди

Навоийдаги  фалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлди, саккиз нафари жароҳатланди

Шу йилнинг 5 январь куни соат 06.40 атрофида Навоий вилояти Конимех тумани Навоий Зарафшон трассасининг 61 километрида «Нексия» русумли автомобил  Навоий тоғ-металлургия комбинатининг ишчи-ходимларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси билан тўқнашиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланган 19 нафар фуқародан 10 нафарининг аҳволи яхши бўлганли боис уйига жавоб берилган.

Ушбу автоҳалокат натижасида икки нафар фуқаро – Томди тумандан 58 ёшли А.М. ва Конимех туманидан М.У. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Саккиз нафар фуқаро эса Конимех тумани Зафаробод посёлкасидаги Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли 5-сонли тиббий санитария қисмига тез тиббий ёрдам бригадаси ёрдамида олиб келинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур тиббий санитария қисмига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалидан малакали нейрохирург ва травматолог мутахассислар Санитар авиация орқали жўнатилган.

Жароҳатланганлар Томди туманидан 18 ёшли А.А., 46 ёшли А.Н. ва 20 ёшли А.К., Конимех туманидан 14 ёшли А.Ж., 41 ёшли А.Ж. ва 56 ёшли Б.К. Зафаробод посёлкасидан 20 ёшли Н.С. ҳамда 27 ёшли С.Ш.лар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. Улардан биттасининг аҳволи оғир, учтасининг аҳволи эса эса ўртача оғирликда, қолган тўрт нафарининг аҳволи қониқарли даражада.

Айни пайтда уларнинг аҳволи малакали шифокорлар назоратида бўлиб, стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмокда.

 

Киритилди: 13:30 06.01.2020. Ўқилди: 2011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!