Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда яна бир велосипедчи қурбон бўлди

Навоийда яна бир велосипедчи қурбон бўлди

Жорий  йилнинг 10 апрель куни соат 20:30 ларда Ф.З. ўз бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомашинани Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р48 автомобиль йўлининг 148 километрида “Зарафшон-Янгирабод” йўналиши бўйича бошқариб бориб, йўлнинг қатнов қисми ўнг томонида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, Хатирчи туманида яшовчи С.Ф.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Натижада, велосипедчи С.Ф. оғир тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

Велоспедчилар мазкур транспорт воситасини нур қайтарувчи воситалар, орқа томонни кўрувчи ойна, қўнғироқ билан жиҳозлашлари, ўзлари эса бошларига шлем ҳамда эгниларига нур қайтариш хусусиятига эга бўлган нимча кийиб ҳаракатланишлари муқаррар кўнгилсизлик хавфини камайтиришга хизмат қилишини алоҳида эслатиб ўтамиз.

Киритилди: 17:03 12.04.2021. Ўқилди: 2690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!