Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда “тажрибали” қўшмачига жазо тайинланди

Навоийда “тажрибали” қўшмачига жазо тайинланди

Навоийда ижара уйида фоҳишахона очган фуқарога жазо тайинланди.

Олий суд ахборот хизматининг хабар қилишича, фуқаро 2019 йил 2 август куни ўзи ижарада яшаб келаётган Навоий шаҳридаги хонадонларнинг бирида 100 минг сўм эвазига Ш.А. ва К.С.нинг ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун уйидан алоҳида хона ажратиб, уларга шарт-шароит яратиб берганлиги ўтказилган тадбир давомида аниқланган. 100 минг сўм миқдордаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Судланувчи суд мажлисида айбига иқрорлик билдирмасдан, гўёки хонадонига ўша куни унинг танишлари келганлиги ва улар бирга шунчаки ўтириб спиртли ичимлик истеъмол қилганликларини важ қилган. Шу билар бирга,  ёшини ва оилавий шароитини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Таъкидланишчиа, у илгари ҳам шунга ўхшаш жиноятни содир этган.

Унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботланган. Суд судланувчини Ўзбекистон Жиноят колекси 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топди ва унга 1 йилу 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

 

Киритилди: 11:24 04.10.2019. Ўқилди: 2951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!