Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Навоийда шифокор ҳақорат қилингани юзасидан текширув ҳаракатлари бошланди

Навоийда шифокор ҳақорат қилингани юзасидан текширув ҳаракатлари бошланди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида шифокорга таҳдид қилингани юзасидан текширув ишлари бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб "Газета.уз" хабар берди.

2019 йил январь ойларида Навбаҳор тумани Арабхона маҳалласида яшовчи И.Э. ўзининг вояга етмаган фарзандини соғлиги ёмонлашиб даволатиш мақсадида Навбаҳор тумани Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келади.

Фарзандининг соғлиги яхши эмаслиги тўғрисида қабул бўлими навбатчи врачи А.Э.га мурожаат қилганида навбатчи врач А.Э. болалар шифокори эмаслигини, педиатр шифокори бошқа беморни кўраётганлигини, унга телефон қилиб дарҳол чақирганлигини ва педиатр шифокор келгандан сўнг у келиб уни фарзандини кўришини маълум қилган.

Шу пайт фуқаро И.Э. навбатчи шифокор А.Э.га таҳдид қилиб, «бу ер сенга тиббиёт институти эмас, жавобгарликни ҳис қиласанми, бор топиб кел, операция дейсан, текширяпти дейсан, сен ҳали ўйнашяпсанми, мол дўхтири» деган сўзлар билан шифокорга ҳақоратомуз сўзларни гапирган. Мазкур ҳолат тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан ведиотасвирга олинган.

Шифокор А.Э. ушбу ҳолат юзасидан аввал мурожаат этмаганлиги сабабли унинг аризаси Навбаҳор тумани ИИБ НҚнинг Ш-1 китобидан 2019 йил 8 июнда 408-қайддан ўтказилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:52 10.06.2019. Ўқилди: 1452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!