Бугун 16 июнь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Навоийда рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятнинг Кармана тумани Йўл-патруль хизмати масканида тезкор тадбир ўтказди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Дарё га маълум қилди.

Тадбир давомида рангли металларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ бўлган навбатдаги ҳолатга чек қўйилди. Яъни, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.К бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, умумий қиймати 4,5 миллион сўмлик, жами 2915 килограмм қўрғошин (аввал фойдаланишда бўлган аккумулаторлар) рангли металл парчаларини борлиги аниқланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан жисмоний шахслар тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзиккиламчиранглиметалл акционерлик жамияти ва унинг таркибий тузилмаларининг махсус қабул пунктларига топширишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 20:06 15.04.2019. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!