Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда қидирувдаги 5 та машина топилди ва аукционга қўйилди

Навоийда қидирувдаги 5 та машина топилди ва аукционга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганидан кейин суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш соҳасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилаётганлиги амалда ўз тасдиғини топмоқда.

Бу жараёнда Бюронинг давлат ижрочилари билан бир қаторда қидирув бўйича инспекторлари ҳам самарали фаолият олиб боришмоқда. Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 01.02.2019 йилдаги ажримига асосан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а,в”-бандлари билан судланган Ю.Икромов (исми шарифи ўзгартирилган) ва бошқалар томонидан содир қилган жиноятлари оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун Ю.Икромов раҳбарлик қилган ташкилотга қарашли бўлган беш дона автомобиллар давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган. Лекин, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 02.06.2017 йилда чиқарилган ҳукмига кўра, мазкур автомобиллар ўз эгаларига қайтарилганлиги сабабли, мазкур ажримнинг ижросини таъминлаш бир талай қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида умумий қиймати 650 000 000 сўмга баҳоланган бешта автомобиллар ўз вақтида топилди ва аукционда сотувга қўйилди.

Бундан ташқари, Андижон вилоят иқтисодий судининг 12.03.2019 йилдаги ижро варақасига кўра, Навоий шаҳридан рўйхатдан ўтган “Файзобод” (ташкилот номлари ўзгартирилган) МЧЖдан “Олтиариқ” МЧЖ фойдасига ундирилиши керак бўлган пул маблағларини ундириш мақсадида “Файзобод” МЧЖга тегишли бўлган юк автомашинаси бошқа шахсларга ноқонуний равишда сотиб юборилганлигига қарамасдан МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида топилди ва аукционда сотувга қўйилди.

Ҳар иккала ҳолатда аукционда сотилган автомобиллардан тушган пуллар ундирувчилар фойдасига ўтказилиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:07 12.06.2019. Ўқилди: 1797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!