Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда фан олимпиадасига кетаётган ўқитувчи ва ўқувчи аварияга учраб, вафот этди

Навоийда фан олимпиадасига кетаётган ўқитувчи ва ўқувчи аварияга учраб, вафот этди

5 январь куни Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Нурота туманидан мазкур олимпиадага икки ўқувчи ва икки ўқитувчини олиб келаётган «Nexia» автомашинаси йўлда аварияга учраган.

Улар, Нурота тумани халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобоназаровнинг маълум қилишича, тумандаги 2-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари бўлган.

Машина «Қорақарға» довонидан ўтаётганда йўлдан чиқиб кетган. Оқибатда бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчи тезликни оширгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Киритилди: 07:40 06.01.2021. Ўқилди: 3360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!