Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда бугундан буюм бозорлари очилади

Навоийда бугундан буюм бозорлари очилади

12 августдан эътиборан Навоий шаҳридаги буюм бозорлари ва буюм бозорлар атрофидаги йирик савдо нуқталари ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Навоий шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Кеча, 11 август куни Навоий шаҳри ҳокими М.Базаров тегишли масъуллар ҳамда шаҳар ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги буюм бозорлари ва йирик савдо нуқталарида бўлиб, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. 

Жараёнда тадбиркорларнинг Навоий шаҳар ҳокимига қилган мурожаатлари инобатга олиниб, ишчи гуруҳ аъзоларининг ижобий хулосасига кўра буюм бозорлар ва савдо нуқталари фаолиятига рухсат берилган.

Мазкур савдо нуқталари фаолиятини карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб бориши бўйича тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилган. Хусусан, харид жараёнида фуқаролар ўртасида оралиқ масофага жиддий эътибор қаратиш, карантин талабларига асосан фуқароларни бозор ҳудудига киришини ташкил этиш масалаларига ўта масъулият билан ёндашиш лозимлиги уқтирилган.

Маълум қилинишича, аввалроқ шаҳарда карантин талаблари асосида «Деҳқон бозор»лари ҳамда қурилиш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи «Дархон» бозори фаолиятини бошлаган эди.

Киритилди: 07:24 12.08.2020. Ўқилди: 3104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!