Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда банкдаги лоқайдсизлик талабага қимматга тушиши мумкин эди

Навоийда банкдаги лоқайдсизлик талабага қимматга тушиши мумкин эди

КОНИМЕХ туманида яшовчи фуқаро Ш.Фармоновнинг ўзига тегишли ер участкаси ва бино иншоотлари муқаддам давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Унинг ушбу ер участкаси ва бино иншоотлар учун компенса ция пули тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси ҳамда Конимех туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида туман ҳокимлиги томонидан фуқародан олиб қўйилган ер участкаси ва бино иншоотлар ўрнига 80 миллион сўм пул маблағи ҳамда 0,21 гектар ер участкаси ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори чиқарилишига эришилди.

Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан фуқароларнинг мурожаатларига эътиборсизлик оқибатида келиб чиқаётган қонунбузилишлар ҳам адлия идоралари назаридан четда қолаётгани йўқ. Навоий давлат педагогика институти талабаси Ф.Аманкулова талабалар учун далатимиз томонидан яратилган имкониятдан фойдаланиш мақсадида АТ Халқ банки Навоий вилоят филиалига таълим кредити ажратишларини сўраб мурожаат қилган. Шундан кейин мурожаат бир неча ойдан сўнг ҳам кўриб ҳал қилинмаганлиги, бунинг оқибатида талаба таҳсил олаётган таълим муассасаси раҳбарияти билан шартнома тўловларини тўламаслик юзасидан ноқулайликлар келиб чиққанлиги сабабли адлия бош қармасига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Акс ҳолда банк мутасаддиларининг эътиборсизлиги талаба учун қимматга тушиши, унга ўқишни давом эттиришга рухсат берилмаслиги ҳам мумкин эди.

Вилоят адлия бошқармасининг аралашувидан сўнг банк томонидан Ф.Аманкуловага 8.293.000 сўм таълим кредити 2 йил муддатга йиллик 16 фоиз устама миқдори тўлаш шарти билан ажратилиши таъминланди.

Manba: insonvaqonun.uz

Киритилди: 15:38 20.04.2019. Ўқилди: 2980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!